«Ювентус» ҳимоячиси Дани Алвес Чемпионлар лигасида собиқ жамоаси «Барселона»ни ортда қолдирганига изоҳ берди.
«Жуда қийин ўйинни ўтказдик, жамоадошларим учун хурсандман. Бу кечадаги қувонч аччиқ ва аламли бўлди. Чунки анча йиллар давомида ўйнаган стадионга қайтдим, хотиралар мени чулғаб олди. Бундан ташқари, дўстларимнинг ғамга ботганини кўриб, ўзим ҳам қайғурдим.
Нима ҳам қилардик, бу касбимизга хос бўлган ҳолат. Ўйиндан сўнг, шу гаплар билан Неймарни юпатдим. Аввал «Барселона»га дуч келишни истамайман деб кўп гапирардим, бироқ бундай ҳолатларда ҳиссиётларни майдон ташқарисида қолдирган маъқул» - деди Алвес.