22 апрель муҳташам “Уэмбли” стадионида Англия Кубокининг ярим финал босқичидан ўрин олган “Челси” ва “Тоттенхэм” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.
Ўйиндан олдик “Тоттенхэм” бош мураббийи Маурисио Почеттино бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Челси” – бизга қарши учрашувда ҳақиқий фаворит ҳисобланади. Уларда жуда яхши шаклланган таркиб ва тажрибали мураббий бор.
Лекин “Тоттенхэм”нингғалабабўлган иштиёқи кучли. Шогирдларим учрашувда “Челси” футболчиларига умуман имконият қолдирмасликларига ишончим комил. “Тоттенхэм” кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишидан умидворман”, - дейди Почеттино ESPN нашрига берган интервьюсида.