«МЮ» етакчиси Златан Иброҳимович Европа лигасидан ўрин олган «Андерлехт» (2:1) клубига қарши ўйинда жароҳат олди.
Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида, ҳаводаги тўп учун курашдан кейин, футболчи ноқулай тарзда ерга йиқилди ва ўрнидан туролмади. Шундан сўнг у ўрнини Марсиалга бўшатиб беришга мажбур бўлди.
Унинг жароҳатини қанчалик жиддийлиги тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.