«Монако» бош мураббийи Леонарду Жардим Чемпионлар лигаси яримфиналидаги рақиби «Ювентус» тўғрисида гапирди.
«Бу жамоани ҳамма билади. У жуда кучли, юқори савиядаги ўйинларда катта тажрибага эга жамоа. «Ювентус» - Европада ҳимоя борасида тенгсиз жамоа. Бундан ташқари улар Италия чемпионатида деярли ғолиб бўлишди. Бу эса Чемпионлар лигаси ўйинларида уларга ёрдам беради» - деди Жардим Football Italia хабарида.
«Монако» - «Ювентус» баҳси 3 май ва 9 майда ўтказилади.