Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Неймар «эл-класико»да иштирок этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби Испания чемпионатининг 33-тури доирасида "Реал"га қарши ўйинда Неймарнинг хизматидан фойдаланиш имкониятларини сақлаб қолмоқда.

Испания футбол федерацияси каталонияликларнинг апелляциясига рад жавобини берганидан кейин, "кўк-анорранглилар" жума куни кечки пайт Испания спорт трибунали (TAD)га шикоят киритишди. TAD кеча кундузи ўзининг навбатдаги йиғилишини ўтказгани боис, бу йиғилишда Неймар иши кўриб чиқилмади. Одатда TAD турли ишларни кўриб чиқиш учун бир ҳафтада 1 марта йиғилади. TAD Неймарнинг ишини кўриб чиққунга қадар "Барселона" футболчининг дисквалификацияси тўхтатиб турилишига умид қилмоқда.

Агар спорт трибунали 22 апрель, шанба куни фавқулотда йиғилиш ўтказмаса, Неймарнинг дисквалификацияси вақтинчалик тўхтатилади ҳамда футболчи якшанба куни бўладиган ўйинда иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 3та ўйиндан дисквалификация туфайли «Реал Сосьедад»га қарши ўйинни (2:3) ўтказиб юборганди.

Бразилиялик футболчи "Малага"га қарши ўйинда (0:2) майдондан четлатилганидан кейин, ҳакамга қарата истеҳзо билан қарсак чалганди.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:53, 22.04.2017.
Ўқилди: 24374 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.