«Реал»нинг амалдаги президенти Флорентино Перес сайловларга тайёргарлик кўрмоқда.
У мухлислар меҳрини қозониш ва сайловда кўпроқ овозга эга бўлиш мақсадида, янги юлдузларни харид қилишни режалаштирмоқда.
Хусусан, унинг трансфер рўйхатидан Килиан Мбаппе ("Монако"), Антуан Гризманн ("Атлетико") ва Эден Азар ("Челси") жой олган, деб хабар бермоқда Goal.
Ҳозирча Переснинг «Реал» президенти сайловидаги рақиби ким бўлиши маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Перес президент сайловларининг хар бирида суперюлдузларни харид қилган. 2009 йилда у Криштиану Роналду, Хаби Алонсо, Кака ва Карима Бензема билан, 2013 йилда эса Гарет Бэйл билан шартнома имзолаган эди.