Бугун Испаниянинг Спорт арбитраж суди (TAD) «Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг дисквалификацияси бўйича шошилинч кенгаш ўтказиши лозим эди.
Аммо ишни кўриб чиқиш учун етарлича аъзо тўпланмади. Дам олиш куни эканлиги сабабли, кенгаш аъзоларининг кўпчилиги билан алоқага чиқиш имконияти бўлмади. Натижада «Барселона»нинг апелляцияси муҳокама қилинмай қолди.
Бироқ, бразилиялик футболчи «Эл Класико»да майдонга тушиш имкониятига ҳалиям эга. TAD апелляцияни эртага, кенгаш аъзолари ўртасида телефон орқали ҳам муҳокама қилиши мумкин, деб хабар бермоқда Cadena SER.