Олий лигадан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Металлург” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
"Бугун мухлислар чиройли ўйин гувоҳи бўлишди. Ҳисоб ўйинга яраша бўлди. Бугун йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Аммо барибир кичик хатолар бор. Улар устида ишлаймиз.
Бугунги ўйиндаги голлар чиройли бўлганини таъкидлаб ўтишим лозим. Суҳроб Бердиев эндигина жароҳатдан фориқ бўлганига қарамай, бугун рақиб дарвозасини учта гол урди. Филип Райевац борасида айтадиган бўлсам, у биринчи бўлимда сариқ карточка олгани боис уни алмаштирдим. Сербиялик ҳужумчи бу қароримни тўғри тушунди" - деди Ҳасанов.