Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

«Эл Kласико»даги бешта асосий қарама-қаршилик

Баҳо:
+1 | -

Эртага бўлиб ўтадиган «Эл Класико» Ла Лига чемпионлиги тақдирини ҳал қилиши мумкин.

Goal нашри фурсатдан фойдаланиб, ушбу баҳснинг 5 қарама-қаршилиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Ушбу баҳсга келиб «Реал» азалий рақибидан уч очко илгарилаб кетган. Боз устига, захирасида «Селта»га қарши ўйин ҳам бор. Демак, эҳтимолий 6 очколик устунлик мадридликлар тарафида.

Чемпионлар Лигасидан мосуво бўлган каталонияликлар эса бор эътиборларини Ла Лигани ютиб олишга қаратишади. Сафардаги ғалаба «Барселона» учун сув ва ҳаводек зарур. Учрашув кўп нарсаларни белгилаб бериши турган гап.

Ўйиннинг энг асосий 5 қарама-қаршилиги қуйидагича кўриниш олган:

Кейлор Навас – Марк-Андре Тер Штеген

Услуби: Уларикки хил услубдаги дарвозабонлар, дея оламиз. Навас ўзининг ақлбовар қилмас сейвлари билан машҳур бўлса, Тер Штеген «Барселона» услубида, кўпроқ оёқ билан ҳам ўйинга қўшилишини кўпчилик билиши аниқ.

Спорт ҳолати: Каталонияликлар ҳозирда қийин даврни бошидан кечирмоқда ва айнан ўйин тақдири ўз дарвозабонининг ўйинига боғлиқ бўлади. Навас ўтган йили ёзида олган жароҳатидан бутунлай фориғ бўлган ва буни «Бавария»га қарши баҳсда ҳам кўрсатиб берди. Икки посбоннинг кўрсатадиган ўйини учрашувнинг маълум қисмида якуний ҳисобга таъсир қилиши аниқ.

Серхио Рамос – Жерар Пике

Услуби : Бу икки ҳимоячилар бир-биридан тубдан фарқ қилмайди. Пике «Барса»нинг рамзий сардорларидан бири. «Ла Масия» тарбияланувчиси каталонияликлар ҳимоя чизиғининг муҳим қисми ҳисобланади. Серхио Рамос ҳам жамоасининг рамзларидан бирига айланди. Қийин пайтларда характер кўрсатиб жамоасини қутқариши билан машҳур бўлган Рамос ўзининг 12 мавсумини ҳам ажойиб савияда ўтказмоқда.

Спорт ҳолати : УстунликРамос тарафида. Бу мавсумда Рамос жамоасини «Наполи»даги баҳсда киритган дубли билан ёрдам берган бўлса, «Бавария»га қарши ўйинда Начо билан ажойиб ҳимоя жуфтлигини яратди. Пике ҳам ҳар ҳафта «Барселона» таркибида ажойиб ўйинларини ўтказмоқда.

Лука Модрич – Андрес Инеста

Услуби: Инеста ва Модричларнинг ўйин услуби жуда ўхшаш. Иккаласи ҳам тўпни назорат қилишни, майдоннинг кичик қисмида шоулар яратишни, ўйинга ўз таъсирини ўтказишни жуда яхши билишади. Модрич «Реал»да кўпроқ ҳимоявий вазифаларни ўз бўйнига олган ва Зиданнинг тактик схемасида муҳим рольни ўйнайди. Инеста эса кўпроқ ҳужумдаги шерикларига тўпни етказиб беришда беназирдир. Гвардиола жамоасининг муҳим элементи бўлган Инеста эртага бўлиб ўтадиган баҳс натижасига бевосита таъсир ўтказадиган футболчилар сирасидан.

Спорт ҳолати: Бу « Эл Класико »даги мувозанатсиз қарама-қаршиликлардан бири айнан шу жуфтлик бўлса керак. Боиси, Инеста ўзининг олдинги савиясида эмас ва «Барселона»нинг барча учрашувларида иштирок эта олмаяпти. Ла Лигада ҳозирча атиги 19 учрашувда майдонга тушган. Модрич эса ҳозирда ажойиб спорт формасида. «Бавария»га қарши кечган иккала беллашувда Модрич жамоасига кўп нарса бера олишини кўрсатиб берди.

Карим Бензема – Луис Суарес

Услуби: Бу икки ҳужумчининг ўйин услуби умуман ўхшаш эмас. Уругвайлик ҳужумчи тўп билан ёки тўпсиз ҳам рақиб ҳимоячиларига хавф туғдира олади. Бензема эса ажойиб техникаси эвазига ҳар қандай ҳужумчи билан беллаша олади.

Спорт ҳолати: Бу мавсумда иккала ҳужумчининг ишлари у қадар яхши кетмаяпти. Шунга қарамай, Суарес ҳозирча ўз ҳисобига 24 гол ва 12 голли узатмани ёздириб қўйган. Франциялик ҳужумчи ҳисобида ҳозирча 9 гол ва 4 голли узатма бор.

Криштиану Роналду – Лионел Месси

Услуби : шубҳасиз, булар дунёнинг энг яхши икки футболчиси ҳисобланишади. Надал – Федерер жуфтлиги каби, Роналду ва Месси ўз услубларида тенгсиздир. Иккаласи ҳам жамоасига керакли пайтда ўзларини кўрсата олишади.

Спорт ҳолати : Кутилган қарама-қаршилик ! Роналду тўққизлик ролини қайта кашф қилган бўлса, Месси «Барса»да сўнгги пайтларда қийинчиликка дуч келмоқда. Ла Лигада 29 гол урганига қарамай, беш карра «Олтин тўп» соҳиби Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсата олмади. Роналду эса аксинча «Реал»ни қайтадан юқори марралар сари етаклаб бормоқда.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 22:52, 22.04.2017.
Ўқилди: 16990 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.