Англияда кубогида дастлабки яримфинал ўйини ўтказилди.
Лондоннинг «Уэмбли» стадионида «Челси» ва «Тоттенҳэм» баҳс олиб борди. 5-дақиқада Виллиан жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди. Бироқ, 18-дақиқада ўнг қанотдан оширилган тўпни Ҳарри Кейн боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Бўлим охирида Виллиан пенальтини аниқ амалга ошириб, «кўклар»ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда Деле Алли ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг, Антонио Конте майдонга Эден Азарни туширди. Бу эса ўйин йўналишини умуман ўзгартириб юборди.
75-дақиқада Азар жарима майдони чизиғидан зарба йўллаб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан бироз ўтгач, унинг тўп узатишидан сўнг, Матич узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, жуда чиройли гол муаллифи бўлди ва якуний натижага нуқта қўйди.
Англия кубоги, 1/2 финал
Челси – Тоттенҳэм 4:2 (2:1)
22 апрель, Лондон, «Уэмбли» стадиони
Голлар: Виллиан (5, 43 пен), Азар (75), Матич (80) – Кейн (18), Алли (52)
Челси – Куртуа, Давид Луиз, Аке, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Виллиан (Азар, 61), Канте, Педро (Фабрегас, 74), Батшуайи (Диего Коста, 61).
Тоттенҳэм – Льорис, Алдервейрелд, Вертонген, Триппьер, Эриксен, Дембеле, Ваньяма (Нкуду, 80), Дайер, Алли, Сон Хын Мин (Уокер, 68), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Алдервейрелд (4), Алонсо (45), Алли (73), Канте (90).