«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар Англия кубоги яримфиналида «Тоттенҳэм» (4:2) устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди.
«Бундай ўйинларда ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли бўлган. Чунки биз Лондон шаҳри клубига қарши ўйнадик, фанатлар учун бу ғалабанинг аҳамияти катта.
Бу сўнгги 5 йилдаги илк финалимдир ва бундан хурсандман.
Тўғри, ўйинни захира ўриндиғида бошладим. Футболда ҳар доим 90 дақиқа ўйнашни истайсан. Аммо менинг ўрнимда ҳаракат қилган Виллиан ҳам зўр ўйнади, 2та гол урди. Демак, мураббийнинг қарори тўғри бўлиб чиқди» - деди Азар BBC Sport хабарида.