Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия 1-0 Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

«Эль класико»: Тарихга тақаладиган тўқнашув

Баҳо:
+ | -

23 апрель куни навбатдаги «эль-класико» гувоҳига айланамиз. Яъни, Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионати доирасида «Барселона»ни қабул қилади. Бу ҳисоб бўйича 235-учрашувдир.

«Эль-класико» нафақат «Реал» ҳамда «Барселона», балки Испаниянинг энг йирик иккита шаҳри - Мадрид ва Барселона тўқнашуви ҳамдир. Бу дерби жаҳон футболидаги энг машҳур ва энг принципиал тўқнашувлардан ҳисобланади. Кураш нафақат спорт, балки сиёсат майдонида ҳам кечади. Мадрид — Испания пойтахти. У ерда қироллик оиласи истиқомат қилади. Каталония эса автоном вилоят бўлиб, сепаратик кайфиятга эга. Бу ҳудуд бир неча бор Испаниядан мустақил бўлишга уринган. Айни пайтга келиб автономия мақомини олган. Шунингдек, каталонлар испанлардан фарқли миллат деб тан олинишди. Вилоятда каталан тили расмий ҳисобланади.

«Мадрид» клуби 1902 йили ака-ука Падрос ва Хулиан Паласиослар томонидан ташкил этилган. 1920 йилнинг 29 июнида Испания қироли клубга «қироллик клуби» мақомини берган. Бу испанчада Real деганидир. Шундан кейин клуб Real Madrid бўлиб кетган. Каталония провинциясидаги йирик футбол клуби эса «Реал»­дан уч йил олдин ташкил топган. Таъсисчи Жоан Гампер шаҳар номи туфайли жамоага «Барселона» (FC Barcelona) деб ном берган.

«Эль-класико» баҳсларида гол уриш бўйича «Реал» рекорд ўрнатган: 1926 йилнинг 15 июнида Испания кубогининг ярим финалида «Барселона» 11:1 ҳисобида мағлуб этилган. Биринчи учрашувда каталонияликлар 3:0 ҳисобида зафар қучишган. Аммо ҳукуматнинг таҳдиди туфайли жавоб ўйинида йирик ҳисобда имкониятни бой беришган. Айнан шундан сўнг қарама-қаршилик авжига чиққан.

1950 йилларда зиддият янада кучайди. Футболчилар учун кураш ҳам бунга сабаб бўлди. Альфредо Ди Стефано «Мильонариос» (Богота)да ўйнаб юрганида икки жамоа раҳбарларининг эътиборини қозонган. «Реал» ҳам, «Барселона» ҳам уни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Якунда Ди Стефано Мадрид клубини танлаган. У «Реал» сафига шунчалик тез киришиб кетдики, охир-оқибат клуб рамзига айланди. У ўйнаган даврда «Мадрид» қаторасига беш марта Европа Чемпионлар Кубогида зафар қучган. Шунингдек, «Барселона»нинг етакчи ўйинчилари

Бу ҳали ҳаммаси эмас, мақоланинг давоми бу ерда

Манба: www.std.uz
Киритилди: 15:56, 23.04.2017.
Ўқилди: 6843 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.