Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳимоячиси Марсело Испания чемпионати 33-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши – «эль-класико» олдидан мадридликлар расмий сайтига интервью берди.
Марсело мазкур суҳбат чоғида ўйиндан кутаётганларини баён қилди.
- Класико бу шунчаки ўйин эмас, балки ҳар қандай мухлис учун алоҳида байрам. Бизни катта ҳаяжонли баҳс кутиб турибди.
Бу ўйнни кўриш учун бутун дунё одамлари ўз ишларини унутишади. Ҳар қандай футболчи бу ўзига хос «жанг»да ҳеч бўлмаганда бир маротаба қатнашишни истайди. Одамлар эса баҳс олдидан анчагача муҳокамалар олиб боришади.
Менда «Барселона»га қарши кўплаб ўйинларда иштирок этиш имконияти бўлган, аммо ҳеч қайси ўйинда ўзимда қўрқув ёки ҳаяжонни сезмаганман. Бу ўйинда бўладиган ҳис-туйғуларни сўз билан ифодалаб бериш қийин. Бунинг учун фақат ўйнаш керак.
Ўйлайманки, ҳар-бир одам ўрнимда бўлишни хоҳлайди.
Умуман, «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги ўйинларни мухлислар бунчалик катта хурсандчилик билан кутиб олишларидан жуда ҳам бахтлимиз.
«Реал»га биринчи келган пайтларимда бу ердагилар тўпланиб каталонияликларга қарши баҳс ҳақида гаплашаётган эди. Дўстларим тинимсиз телефон қилишиб таасуротларим ҳақида сўрашарди.
«Реал»даги илк қадамлар
Эслайман, ўша ўйин «Реал» фойдасига ҳал бўлган. Шунда катта оиланинг кичик аъзосига айланганимни тушуниб етганман. Бу мен учун муҳим эди.
Жамоанинг ишлари яхши кетмоқда ҳаммангизни ишонтириб айтаманки, «Реал» ҳар-бир ўйинга алоҳида ёндашиб масъулият билан майдонга тушади. Бу ўйинни финалдек қабул қиламиз. Ўйлайманки, ҳозир йўлимизда бир-текис, равон кетмоқдамиз ва мухлисларимизнинг хурсандчилигини давом эттиришга ҳаракат қиламиз.
Биз ажойиб жамоамиз, барча фақатгина олдинга қадам қўйиш ҳақида ўйлайди ва бир-бирини қўллаб қувватлайди.
«Камп Ноу»даги ўйинлар хусусида
– Бу стадионда ўйнаш жуда ҳам қийин. «Барселона»га қарши ўйинлар олдидан машғулотларда катта тер тўкиб, жиддий тарзда шуғулланиш керак.
«Камп Ноу»даги охирги ўйинимизда мураббиймизнинг режаси тўлиқ амалга ошганди.
Бу ўйинга келадиган бўлсак, аниқ айта олмайман ҳар нарса бўлиши мумкин, аммо уч очко олиб «Барселона» билан орадаги фақрни янада кўпайтиришга ҳаракат қиламиз.
Роналду билан дўстлик