"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Барселона" билан учрашувда (2:3) қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Учрашувдан сўнг "Барселона" ҳимоячиси Херард Пике Рамоснинг четлатилишидан сўнг норози бўлганига муносабатини билдирди. Унинг айтишича "Реал" ўйинчилари ҳакамларнинг бошқача қарорларига ўрганиб қолишган.
Журналистлар Рамосдан Пикенинг бу сўзларига шарҳ беришларини сўрадилар.
"Мен кечикдим, аммо менда рақибга жароҳат етказиш нияти йўқ эди. Менимча бу қизил эмас, сариқ карточкага лойиқ эди. Бунинг учун четлатиш - ортиқча.
Четлатилганимдан кейинги қарсакларим? Улар Пикега аталган ди, ҳакамларга эмас. "Барселона" футболни бошқача тушунади, улар доим ҳакамлар ҳақида гапирадилар, натижада бу фойда беради. Биз ҳакамлар ҳақида гапирмаймиз, бу бизнинг услубимиз эмас. Пике эса доим ҳакамлар ҳақида гапиради. Балки, ҳақиқатан ҳам ҳакамлар ҳақида жим турмай, гапириш керакдир? Мен баҳслашмоқчимасман, биз олдинга интилишимиз керак, олдинда оғир тақвим турибди.
Пике билан орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ, аммо ҳозир у билан қучоқлашишимни сўраманг. Пике "Реал"нинг бошқача қарорларига ўрганиб қолган, деди? Бошқача қарорлар "ПСЖ" билан учрашувда бўлган", - дейди Рамос.