Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ла лига. «Реал» ёки «Барса»: чемпионлик учун кимнинг имконияти яхшироқ?

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатининг 33-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Натижада иккала жамоанинг очколари сони тенглашди — 75тадан.

Мадридликлар ҳисобида битта захирада қолдирилган ўйин бор. Хўш, мана шундай паллада Испания чемпионлиги учун кимнинг имконияти яхшироқ? Тақвимнинг қолган қисмида жамоаларнинг ўйинларидан келиб чиқиб, вазиятни таҳлил қилиб кўрамиз.

"РЕАЛ МАДРИД"
Зидан жамоасини мавсум сўнгига қадар (21 май) Испания чемпионати доирасида 6та ўйин кутиб турибди. Бундан ташқари, "Қироллик клуби" 2 ва 10 май кунлари "Атлетико"га қарши Чемпионлар лигасининг ярим финал ўйинларини ўтказади. Кечаги мағлубият туфайли Зидан энди ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш шарт ва мураббий ротация сиёсатидан тўлақонли фойдалана олмайди. Натижада 1 ой ичида ўтказиладиган 8та ўйин туфайли "Реал"нинг асосий таркиб футболчиларига катта жисмоний босим тушади.

Бундан ташқари, "қаймоқранглилар" навбатдаги турларда "Депортиво" ва "Валенсия"га қарши осон бўлмаган ўйинларни ўтказишади. "Атлетико" билан бўладиган ЕЧЛ баҳсларидан кейин "Мадрид"ни "Севилья" ва "Сельта"га қарши қийин ўйинлар кутиб турибди.

Ла лига, 34-тур. 26 апрель. "Депортиво" - "Реал Мадрид"
Ла лига, 35-тур. 29 апрель. "Реал" - "Валенсия"
ЕЧЛ, ярим финал. 2 май. "Реал" - "Атлетико"
Ла лига, 36-тур. 6 май. "Гранада" - "Реал"
ЕЧЛ, ярим финал. 10 май. "Атлетико" - "Реал"
Ла лига, 37-тур. 14 май. "Реал" - "Севилья"
Ла лига, 21-турнинг қолдирилган ўйини. 17 май. "Сельта" - "Реал"
Ла лига, 38-тур. 21 май. "Малага" - "Реал"

"БАРСЕЛОНА"
"Барселона" эса 1 ой ичида 5та ўйин ўтказади холос. "Вильярреал" ва "Эспаньол"га қарши учрашувлар "кўк-анорранглилар"га қийинчилик туғдириши мумкин.

Ла лига, 34-тур. 26 апрель. "Барселона" - "Осасуна"
Ла лига, 35-тур. 29 апрель. "Эспаньол" - "Барселона"
Ла лига, 36-тур. 6 май. "Барселона" - "Вильярреал"
Ла лига, 37-тур. 14 май. "Лас-Пальмас" - "Барселона"
Ла лига, 38-тур. 21 май. "Барселона" - "Эйбар"

Хулоса
Энрике жамоаси қолган 5та ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қилади ва "Реал"нинг қоқилишини кутади. "Қироллик клуби" 6та ўйинда бир марта дуранг ўйнаш ҳуқуқига эга. Очколар тенг бўлиб қолса, чемпионлик "Барселона"га насиб этади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:16, 24.04.2017.
Ўқилди: 23410 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.