Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Аслингга қайт, «Бунёдкор»!

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор»да ўзгариш бўлиши анчадан буён кутилаётганди. Клубга яқин бўлган манбаларда хабар қилинишича, у амалга ошишни бошлади. Бироқ ҳозирча фақат раҳбарият даражасида. Бир вақтлар Осиёда ўз ўрнига эга бўлган клуб ҳозирга келиб олий лигада сўнгги ўринда бораётган жамоани мағлуб этишни ўзи учун фахр ҳисоблаб қолганини инобатга олсак, бундай бўлишини тахмин қилиш қийин эмас эди. Бир вақтлар ОЧЛда ярим финалга қадар борган клуб билан олий лигада кучли ўнликка кириш учун курашаётган жамоа ўртасида фарқ бўлади, албатта. Шундай экан, «Бунёдкор»да қачондир янгилик бўлиши керак эди. Мана, бўлди ҳам.

Энди қандай иш олиб борилади? Мураббийлар штаби масаласи нима бўлади? Бунисини ҳам насиб қилса аста-секин кўриб олаверамиз. Раҳбарият ўз йўлига, шу вақтга қадар неча бор алмашган ва бундан кейин ҳам алмашади. Бизни кўпроқ мураббийлар штаби қизиқтиради. Табиийки, янги раҳбар келгач иш тизими ҳам янгиланади ва бу энг аввало, мураббийлар штабига тегишли бўлиши турган гап. Шундай экан, яқин орада Сергей Лушан «Бунёдкор»дан истеъфога чиқарилганини эшитиб қолсак, асло ҳайрон қолмаймиз. Аммо мураббий клубдан батамом кетиши керакми? Буниси энди ўйлаб кўришга арзийдиган масала.

Лушан «Бунёдкор»да уч йил ишлади. Шундай экан, натижалар пастлаб кетишида унинг ҳам айби бор, албатта. Аммо бу ўринда танганинг орқа томони ҳам борки, у ёғига ҳам бир назар ташласак. Лушаннинг «Бунёд­кор»дек клубни бошқаришга лаёқатли эмаслиги икки йил олдин кўриниб қолган эди.

Уни ҳатто истеъфога ҳам чиқаришганди. Бироқ «Бунёдкор» раҳбари Бахтиёр Бобоев янги мураббий чақиришни пайсалга солди ва «мавсум охирига қадар жамоани ўзи бошқариб туриши ва натижа учун ўзи жавоб бериши»ни маълум қилди. қай тариқа жавоб берганини энди яхши биламиз.

Унинг энг катта айби ҳам аслида шу бўлган эди, яъни Лушанни «Бунёдкор» бошқарувига қайтаргани. Футбол футбол бўлиб, ўз ишини эплай олмаган мураббий ўз ишига бу тариқа қайтганини кўрмаган бўлса керак. Аммо бу мураббий эмас, балки уни чақирганларнинг айби эди. Агар кимдир Лушаннинг тимсолида Моуриньони кўрган бўлса, бу унинг айби эмас-ку, тўғрими?

Лушаннинг айби бўлса, у ҳам бош мураббийликни эплай олмаслигини айтмаганида. Бироқ ким ҳам «Бунёдкор»дек клубни бошқаришни истамайди? Айтайлик, сизда шундай имконият бўлса, воз кечармидингиз? Лушан ҳам кечмади. Бироқ бу ҳолат унинг эски хизматларини асло камситмаслиги лозим. Катталар эмас, ёшлар футболидаги. Ҳозир «Бунёдкор»да ўйнаётган кўплаб ёшларнинг етишишида унинг хизматлари етарли. У айнан шу масалада - ёшлар билан ишлашда кучли эди. Шогирдларининг имконияти ва иқтидорини очиб бериш учун нималар қилиш лозимлигини яхши биларди. Афсуски, фақат ёшларни билиш орқали клубни бошқариш осон эмас. Ҳатто ўша клуб таркиби ўзи тарбиялаган футболчилардан иборат бўлса ҳам.

Тактикани яхши билганинг билан, жамоани бирлаштира олмасанг, натижа бўлиши қийин. Мураббий энг аввало, ҳаммани ўз атрофида бирлаштириб, ҳамжиҳатликни таъминлаб бериши шарт. Шундагина ўз ғоя ва мақсадларини амалга ошириши мумкин. Афсуски, «Бунёдкор»да айнан шу нарсани кўрмадик - ҳамжиҳатликни. Агар Сергей Лушан ҳам эски раҳбарият ортидан ишдан кетадиган бўлса, айнан шу айби туфайли кетади.

Бироқ у «Бунёдкор»дан батамом кетиши керакми?

Бу ҳали ҳаммаси эмас мақола давомини бу ердан ўқишингиз мумкин

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 10:54, 24.04.2017.
Ўқилди: 4096 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.