Кириш Регистрация
10/04 23:45 Рома 3-0 Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал - Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад - Алавес
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 19:00 Брентфорд - Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли - Брайтон
11/04 19:15 Эльче - Валенсия
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль - Фулхэм
11/04 21:30 Барселона - Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 00:00 Севилья - Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал

Ойбек Қиличев: "Пахтакор"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди"

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор" — "Шўртан" (1:0) учрашувидаги ягона гол муаллифи Ойбек Қиличев учрашувдан олган таассуротлари ва "лочинлар" олдида турган навбатдаги муҳим учрашуви борасидаги фикри билан ўртоқлашди.

— "Шўртан" билан кечган ўйин Сизда қандай таассурот қолдирди?
— Ғузорликларга қарши учрашув қийин жуда қийин ўтди. "Навбаҳор"га қарши ҳозирда барча жамоалар пухта тайёргарлик кўришмоқда. Шунинг учун ҳар бир ўйинимиз оғир ўтмоқда. Бу жихат учрашув ҳисобига ҳам таъсир ўтказмоқда. Эътибор берсангиз, ғалабаларимиз минимал 1:0 ёки 2:1 ҳисобида бўлмоқда. "Шўртан" ҳам бизга қарши яхши тайёргарлик кўрганини майдонда кўрсатди. Жамоа бежизга "Шўртан" ва "Пахтакор"ни мағлубиятга учратмаган. Ушбу ўйинда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга рахмат айтаман. Улар бизга ўз далдалари билан қўшимча куч бағишлаб туришди. Мураббийнинг кўрсатмаларини ҳам ғалабанинг омилларидан бири сифатида кўрсатган бўлардим. Кейинги ўйинларда ҳам олдимизга фақат ғалабани мақсад қилган холда янада юқори ўринларга кўтарилишни истаймиз. Ниятимиз — мавсумни кучли учликда якунлаш.

— Учрашув тақдирини хал қилувчи голга муаллиф бўлдингиз. "Шўртан" дарвозасини ишғол этишни сезганмидингиз?
— Тўрисини айтсам, бундай жарима нуқталаридан машғулотларда ҳам зарба йўллаб тураман. Яқин масофадан жарима зарбаси белгиланса кўпроқ ўзим амалга ошираман.

— "Пахаткор"да "Навбаҳор"га қарши ўйин олдидан учта йўқотиш бор. Лобанов, Тожиев ва Ҳошимовлар майдонга тушишмайди. Ушбу йўқотишлар "навбаҳорчилар"га қўл келадими?
— Бизни рақибимизнинг қизил карточка олган ёки дисквалификация бўлган ўйинчилари қизиқтирмайди. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар биз ўзимизни нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз. Албатта "Пахтакор"га ҳам қарши баҳсда олдимизга фақат ғалабани мақсад қилиб майдонга тушамиз. Яна қайтараман, "шерлар"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:10, 25.04.2017.
Ўқилди: 4435 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик