Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

ОЧЛ. «Локомотив»нинг плей-офф учун имконияти сақланиб қолди

Баҳо:
+-1 | -

Осиё чемпионлар лигасининг 5-тури доирасида "А" гуруҳидаги яна бир ўйин якунига етди. Эроннинг "Истиқлол" клуби ўз майдонида БААнинг "Ал-Аҳли" жамоаси билан дуранг ўйнади — 1:1.

Натижада ҳар иккала жамоа ҳисобидаги очколар сони 8тага етди. "Ат-Таъвун" ва "Локомотив" эса 5 очкога эга.

Сўнгги турда темирйўлчилар "Ал-Аҳли" меҳмони бўлади. Ушбу ўйиндаги ғалабагина тошкентликларни плей-оффга олиб чиқади. Жамоамизга ҳар қандай ҳисобдаги ғалаба кифоя қилади.

"Ат-Таъвун" 6-турда ўз уйида "Истиқлол"ни қабул қилади. Саудияликларни бу баҳсда фақат ғалаба қаноатлантиради. Акс ҳолда "Таъвун" кейинги босқичга чиқа олмайди. Жамоа "Истиқлол"ни мағлуб этса, "Локомотив" ҳам ғалаба қозонса, у ҳолда барча жамоаларда бир хил 8тадан очко тўпланади. Бундай ҳолатда гуруҳ босқичидаги тўплар нисбатига қаралади.

Бундай вазиятда сўнгги турда қўлга киритиладиган кичик ҳисобдаги ғалаба ҳам "Локо"ни нимчорак финалга олиб чиқади.

№ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Истиқлол 5 2 2 1 8-4 8
2 Ал-Аҳли (БАА) 5 2 2 1 6-5 8
3 Локомотив 5 1 2 2 7-8 5
4 Ат-Таъвун 5 1 2 2 6-10 5

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:41, 25.04.2017.
Ўқилди: 10376 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3905]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3429]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3131]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3001]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2789]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2787]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2503]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2416]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2377]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик