«Реал» ярим ҳимоячиси Лукас Васкес Realmadrid TVнинг Campo de Estrellas дастурига таклиф қилинди. Мазкур кўрсатувда футболчи фаолияти билан боғлиқ қизиқ воқеаларни сўзлаб берди.
«Реал»даги иштирок ҳақида
- «Реал» сафида жаҳон чемпиони унвонини олиб юриш мен учун катта шараф. Бу мақомни сақлаб қолиш учун «камар»ни ҳимоя қилишимиз лозим. Фаолиятимни «Реал»да якунлаш ниятидаман. Умид қиламанки, худди шундай бўлади.
Фаолиятини бошлаши ҳақида
- Мен эслайдиган ягона нарса - футбол. Амакимнинг ресторанидаги ошхона мен учун примера майдони эди. Акам билан амакиваччам Жакобони дарвозага қўйиб тўп тепардик. Албатта, ҳар доим ниманидир синдирардик. Синган нарсаларни эса тозалаб, қопга солардик ва қўшнининг томига ирғитардик. Мен синдирган тақдиримда ҳам акам бор айбни ўз бўйнига оларди.
«Бернабеу»га биринчи ташрифи ҳақида
- Болалигимдан Мадриднинг «Реал»ига мухлислик қилганман. Отам ва амаким ҳам шу клуб фанати ҳисобланишади. Ўшанда жамоанинг асосий юлдузи Рауль эди. У ҳақиқий кумир. Олдинлари «Бернабеу»даги ўйинларни томоша қилиб, «қачондир шу ерда ўйнайман», дердим. «Вильярреал»га қарши учрашувни отам ва акам билан томоша қилганман. Ўйин 4:0 ҳисобида якунланган ва Гути «хет-трик» қайд этганди.
«Реал»даги кўрик ҳақида
- Июль ойининг бошлари эди. Ҳовузда чўмилиб, энди қайтгандим. Уйга кирганимдан сўнг отам «Эй, Мичел менга ҳозир қўнғироқ қилишди. «Реал»нинг 17 ёшлилар жамоасида кўрикдан ўтишинг керак экан. Бунга нима дейсан?», деб қолди. Мен эса «Дада, устимдан куляпсизми?», дедим. Чунки бунга ишонгим келмаганди.
Асосий жамоадаги дебюти ҳақида