Швециянинг "Мальмё" клуби мухлислари жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан "МЮ" ҳужумчиси Златан Ибраҳимовични қўллаб-қуватладилар.
"Мальмё" ишқибозлари "Юргорден" билан учрашувда (3:2) "Соғайиб кет, Златан, — сен Швеция чемпионатида битта тизза билан ҳам ўйнайверишинг мумкин", деб ёзилган баннер осишди.
Эслатиб ўтамиз, Ибра фаолиятини айнан "Мальмё"да бошлаган.