Кириш Регистрация

Карлес Пуйоль: Мураббийлик касби менга эмас

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг афсонавий ҳимоячиси Карлес Пуйоль Москвага ташриф буюрди. Бундан унумли фойдаланган Championat.сом сайти мухбирлари футболчи билан суҳбат уюштиришди. Испаниялик юлдузни Россияга ЖЧ-2018 ҳамда Конфедерациялар кубоги-2017нинг расмий банки - «Альфа-Банк» таклиф этди.

— Яқинда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида саҳифа очдингиз. Айни пайт уни ким юритяпти?

— Рус тилида гаплашмайман, шу боис ёзувларни ёрдамчиларим жойлашади. Лекин нимани ва қачон қўйишни мен ҳал қиламан. Шундай экан, ўзим юритяпман, десам бўлаверади.

— Бир ярим ой олдин ҳам Россияга ташриф буюргандингиз...

— Ҳа. Афсуски, ташриф икки кун давом этди, холос. Москва ва Санкт-Петербургда бўлдим. Бу сафар ҳам узоқ қолмайман. Мамлакат билан ўзим истагандек яқиндан таниша олмаяпман. Конфедерациялар кубоги ўтказилаётган пайт келишим аниқ. Балки ўшанда Россияни яхшилаб ўрганарман.

— Кўп саёҳат қиласизми?

— Жуда кўп. Фаолиятимни якунлаганимдан сўнг бу янада осон бўлиб қолди. Ҳозирда иложи борича кўпроқ саёҳатга чиқяпман, халқаро лойиҳаларда иштирок этяпман.

— Мураббий бўлишни истармидингиз?

— Йўқ, хоҳламайман. Иван де ла Пенья билан фирма очганимиздан сўнг ишларим жуда кўпайиб кетди. Бу фирма ёш футболчилар билан шуғулланади. Шу боис ҳам мураббийликка вақт йўқ (Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Марк Бартра фирма мижозларидан ҳисобланади — таҳ.).

— Бирор-бир жамоадан таклиф бўлдими?

— Фаолиятимни якунлаганимдан кейин айрим клублар мураббий ёрдамчиси лавозимига чақиришди. Албатта, уларнинг таклифларидан миннатдорман. Бироқ бу иш билан шуғулланмоқчи эмасман.

— «Барселона» чақирса-чи?

ДАВОМИ

 

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 17:00, 26.04.2017.
Ўқилди: 3726 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [9039]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5966]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4498]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3627]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3476]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2498]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2413]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2399]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2390]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1937]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик