Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

FA журналист аёлга дўқ қилган Мойес устидан иш очди

Баҳо:
+ | -

Англия футбол ассоциацияси (FA) «Сандерленд» бош мураббийи Дэвид Мойес устидан интизомий иш очди.

FA шотландиялик 54 ёшли мутахассисни аҳлоқ меъёрларини қўпол бузганликда айблади.

Эслатиб ўтамиз, Дэвид Мойес ВВС журналисти Вики Спарксга нисбатан қўполлик қилган эди. Журналист аёл АПЛ 29-туридан ўрин олган «Бёрнли»га (0:0) қарши ўйиндан сўнг мураббийни ноқулай аҳволга солган. Хусусан у, «Сандерленд» хўжайини Эллис Шортнинг стадионга ташриф буюриши Мойеснинг келажагини сўроқ остига қўядими, деган савол билан мурожаат қилган.

Мойес матбуот-анжуманидан кейин Спаркс ёнига келиб: «Бу жуда қўпол гап бўлди, ўзингга эҳтиёт бўл. Аёл киши бўлишингга ҳам қараб турмайман, тарсаки еб қолишинг мумкин. Кейинги сафар савол бераётганингда ўйлаб гапир» - деган. Спаркс мураббийнинг бу гапларини билдирмасдан ёзиб олишга муваффақ бўлган, аммо унинг устидан ҳеч қаерга шикоят қилмаган. Аммо воқеадан хабар топган ВВС раҳбари Мойесга қўнғироқ қилиб, уни мухбирни қўрқитишда айблаган ва судга мурожаат қилишини айтган. Кейинроқ Мойес аёлга қўнғироқ қилиб, кечирим сўраган. Спаркс ҳам, ВВС ҳам мураббийнинг узрини қабул қилган.

Аммо бу воқеа матбуотда ошкор бўлиб кетгач, FA мутахассис устидан иш очишга қарор қилди. Энди Мойес бу айбловга 3 май кунигача жавоб бериши керак.

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 17:14, 26.04.2017.
Ўқилди: 2617 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.