Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ҳакамнинг «эл-класико»даги баҳсли қарорлари (таҳлил)

Баҳо:
+ | -1

Испания чемпионатининг 33-тури доирасида бўлиб ўтган "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинни бошқарган Эрнандес Эрнандеснинг баъзи қарорлари қатор муҳокамаларга сабаб бўлди. Испаниянинг "MARCA" нашри ҳакамнинг 5та қарорини таҳлил қилиб чиқди.

Рамоснинг четлатилиши
Баҳснинг 78-дақиқасида Серхио Рамос майдондан четлатилганидан кейин «Мадрид» майдонда 10 киши бўлиб қолди. Собиқ ҳакам Хуан Андухар Оливер ушбу вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

«Бу Мессига нисбатан хавфли фол эди. Рамос тўпни олиб қўйиш мақсадида рақибга нисбатан тик оёқ билан сакради. Шубҳасиз, бу ерда тўғридан-тўғри қизил карточка эди».

Каземиронинг четлатилмаслиги
«Барселона» футболчилари ҳакамдан Каземирони майдондан четлатишни сўрашди.

«Ўйиннинг 12-дақиқасида футболчи Мессига қарши фол учун дастлабки сариқ карточкани олди. Бу яққол "сариқ". 45-дақиқада бразилиялик футболчи "Барселона" қарши ҳужумга ўтаётганида Мессига нисбатан қоидабузарлик учун иккинчи карточкани олиши керак эди. Эрнандес Эрнандес хатога йўл қўйди, у Каземирони майдондан четлатиши керак эди», – деди Андухар Оливер бу вазият юзасидан.

Марселонинг четлатилмагани
Баҳснинг 20-дақиқасида Месси Марсело билан тўқнашувдан кейин майдонга ётиб қолди.

«Марсело тўпга сакраш пайтида тирсагини юқорига кўтарди. Эрнандес Эрнандес бразилиялик футболчини майдондан четлатилиши мумкин эди. Ушбу вазиятдан кейин аргентиналик ўйинчининг оғзидан анча қон оқди», – деди Андухар Оливер.

Каземиронинг голи
Учрашувнинг 28-дақиқасида Каземиро ҳисобни очди. Андухар Оливернинг фикрича, Марселонинг узатмасидан кейин Рамос зарба бераётганида офсайдда эмас эди. Шу боис, гол ҳақли равишда инобатга олинди.

Роналдуга нисбатан қоидабузарлик учун белгиланганман пенальти
Иккинчи дақиқадаёқ Умтити оёғи билан жарима майдончаси ичида Криштианунинг оёғига тегди. Ушбу вазиятда ҳакам тўғри қарор қабул қилди. Боиси, пенальти белгилаш учун етарли контакт бўлмади.

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 20:25, 26.04.2017.
Ўқилди: 18661 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3352]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2199]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1908]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1904]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1885]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1735]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1733]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1608]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1555]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик