Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Ла лига. «Барселона» «Осасуна»ни аяб ўтирмади

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатининг 34-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Осасун"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида Лионель Месси майдон марказида "Осасуна" футболчиларидан тўпни олиб қўйди, яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди. 31-дақиқага келиб, ҳисоб 2:0га етди. Ракитич ўнг қанотдан берган узатмани Андре Гомеш 8-9 метрлардан дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар футболчиси Роберт Торрес жаримадан ажойиб зарба билан битта жавоб тўпига муаллифлик қилди. Ушбу гол "Барса"нинг жаҳлини чиқарди. Натижада "кўк-анорранглилар" яна 5та гол уриб, ҳисобни 7:1 кўринишига келтириб қўйди.

Месси, Гомеш, Алькасернинг ҳар бири "дубл"ни расмийлаштирган бўлса, Маскерано пенальтидан самарали фойдаланиб, "Барселона" сафидаги дастлабки голни ўз ҳисобига ёзди.

Шу тариқа, "Барселона" ўз очколарини 78тага етказиб, Испания чемпионати жадвалини бошқаришда давом этади.

Испания Ла лигаси, 34-тур
"БАРСЕЛОНА" - "ОСАСУНА" 7:1
26 апрель, 22.30, «Камп Ноу»
Голлар: 1:0 – 12 Месси, 2:0 – 30 Андре Гомеш, 2:1 – 48 Торрес, 3:1 – 57 Андре Гомеш, 4:1 – 61 Месси, 5:1 – 64 Пако Алькасер, 6:1 – 67, пенальти Маскерано, 7:1 – 86 Пако Алькасер.
Барселона – тер Штеген, Маскерано, Динь, Пике, Ракитич, Денис Суарес, Бускетс, Туран, Андре Гомеш, Пако Алькасер, Месси (Аленья, 63).
Осасуна – Сиригу, Мондрагон, Фуэнтес, Буньюэль, Санхурхо, Мерида (Чаушич, 79), Тьенса, Ромеро (Олавиде, 72), Торрес, де ла Куэвас, Леон (Кодро, 73).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:19, 27.04.2017.
Ўқилди: 10204 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.