Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Фарғонада велоспортнинг шоссе йўналишида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Фарғона вилоятида велоспортнинг шоссе йўналишида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муносиб ўринбосар спортчиларни саралаб олиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган мусобақалар юқори даражада ва кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан кўплаб спортчилар иштирок этдилар.

Мусобақанинг биринчи босқичи 20 километр масофага пойга тарзида ўтказилди. Дилмурод Сиддиқов ушбу масофада марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтган бўлса, Муроджон Холмуродов иккинчи, Роман Шукуров учинчи ўринни эгаллашди.

100 километр масофага ўтказилган иккинчи босқичда Достон Олломов ғолибликни қўлга киритди. Руслан Каримов иккинчи, Акром Суннатов учинчи ўрин билан чекланишди.

Эътиборлиси Достон Олломов шунингдек, учинчи ва тўртинчи босқичларда ҳам тенгсиз эканлигини исботлаб Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлди. 132 километр масофани қамраб олган учинчи босқичда Достон айтиб ўтганимиздек, маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, ундан кейинги ўринларни Руслан Каримов ва Акром Суннатовлар эгаллашди.

Ва ниҳоят, сўнгги тўртинчи босқич 30 айланалик (70 километр масофага) пойгалар бўйича ташкил этилди. Ушбу масофада ғолиб ва совриндорлар қуйидаги кўринишни ҳосил қилди:

1-ўрин. Достон Олломов (Ўзбекистон чемпиони)
2-ўрин. Руслан Каримов
3-ўрин. Акром Суннатов

Мусобақалар кўтаринки рухда ўтказилиб, якунда ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маълумот учун, 26 апрелдан Наманганда велотрек бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди. 30 апрелга қадар давом этадиган мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан спортчилар иштирок этишади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:28, 27.04.2017.
Ўқилди: 3439 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4275]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3808]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2320]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2186]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2154]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2034]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1929]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1842]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1486]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик