Энг сўнгги “класико”га ҳали мухлисларнинг эсидан чиқиб улгурмади. Мазкур тўқнашув Мессига аталганди. Шу боиз биз Леонинг “Реал”га қарши кечган энг ёрқин ўйинлари ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.
7. “Барселона” – “Реал” 2:2
2012 йил. Испания чемпионати
2012 йили чемпионатдаги илк “класико”да мухлислар Роналду ва Месси қарама-қаршилигида ўтган энг шиддаткор ўйин гувоҳига айланишди. Учрашувда Роналду ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Месси “дубл”га эришиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Бироқ орадан 6 дақиқа ўтгач Криштиану ҳам иккинчи голини расмийлаштириб, учрашувнинг жанговор дуринг билан якунланишини таминлаган эди.
6. “Реал” – “Барселона” 2:6
2009 йил. Испания чемпионати
“Барселона”нинг “Камп Ноу”даги унутилмас ғалабаларидан бири. Учрашувда Игуаин ҳисобни очганида кўпчилик “Реал”нинг ғалабасини тахмин қила бошлаганди. Бироқ шу куни “Барса”ни тўхтатиб қолишнинг иложи топилмади. Месси учрашувнинг 36 ва 75-дақиқаларида ўз номини таблога ёздириб қўйди ва жамоасининг тарихий ғалабасига муносиб улушини қўшди.
5. “Барселона” – “Реал” 3:2
2012 йил. Испания суперкубоги
Испания кубоги биринчи ўйинида жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишган эди. Жавоб ўйини ҳам шу ҳисобда якунланиши арафасида турган пайтда катта саҳнага Месси чиқди. У 88-дақиқа ўзининг учрашувда иккинчи голини киритиб, каталонияликларга суперкубокни туҳфа этди.
4. “Реал” – “Барселона” 3:4
2014 йил. Испания чемпионати
Супер “эл-класико”! Иккала жамоа ҳам фантастик ўйин намойиш этишди. Учрашувда ҳисоб 0:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:4 кўринишларига келди. Месси мазкур баҳсда 42-дақиқада ҳисобни 2:2 кўринишига келтирган бўлса, 65-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 3:3 га етказди. Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида эса яна бир бор 11 метрли жарима тўпи олдига яқинлашган аргентиналик футболчи “Сантяго Бернабеу”да “хет-трик”ка эришиб, жамоасининг ғалабасини таминлади.
Давоми>>