Испания матбуоти «Реал» устози Зайниддин Зиданни танқид остига олиб, уни «Барселона»дан учралган мағлубиятда бош айбдор, деб ҳисоблашмоқда.
Жумладан, AS газетаси жароҳати сабабли бир ҳафта ўйнамаган Гарет Бэйлнинг асосий таркибда туширилишини қоралаган. Уэльслик футболчи натижада биринчи бўлимнинг ўзидаёқ мушакларидан жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Шунингдек, нашрнинг ёзишича, Зидан барча масалани ҳал қилган «Барса» ҳужумчиси Лионель Мессини зарарсизлантириш ҳақида ўйламаган. Marca газетаси эса ярим ҳимоячи Исконинг майдонда эмаслигини тушунмаган. Иско охирги ўйинларда ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатаётганди.
Нашрнинг фикрича, танаффусдан сўнг Зидан қўллаган схема жамоанинг иккинчи бўлимдаги ўйинларига салбий таъсир қилган. Sport.es нашри эса Зиданда тактик ҳозиржавоблик йўқлигини ёзган.