Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Мадриддаги тўрт мавсумда орттирилган 17 жароҳат. Гарет Бэйл жами 79 ўйинда ўйнамади

Баҳо:
+ | -

«Реал» ва «Барселона» клублари ўртасидаги сўнгги «Эль-Класико»нинг биринчи бўлимидаёқ Гарет Бэйл шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди ва ўз ўрнини бошқа бир футболчига бўшатиб берди.

Ваҳоланки у яқиндагина жароҳатидан фориғ бўлганди. Энди эса яна ўша оқ халатлиларга муҳтож бўлиб қолди. «Sports.ru» нашри Бэйлнинг Мадриддаги тўрт мавсуми давомида 17 бор жароҳат олганига эътиборини қаратди. Сизнингча, бу жуда кўп эмасми?

ESPN ҳаммасини ҳисоблаб бораётганди. 17 жароҳат ва бунинг ортидан уэльслик иқтидор «Реал»нинг 79 та учрашувини қўйиб юборди. Поль Погбага қадар жаҳоннинг энг қиммат футболчиси бўлиб турган Бэйлни Фларентино Перес шу мақсадда «Қироллик клуби»га таклиф қилмаган бўлса керак, дейилади мақолада.

Бэйл беш йилгина аввал «Тоттенҳэм»нинг чап қанот ҳимоясида ўйнайдиган оддий бир футболчи эди. 2014 йилги мавсум Чемпионлар лигасининг финалида ғалаба голини урди ва энди уни бутун дунё тан ола бошлади, деб ёзади Daily Mirror. Ҳозир эса кетма-кет жароҳатлар муаммо Гаретнинг болалигидаёқ бошланганди деган қарашларга сабаб бўлмоқда.

2014/15 йилги мавсумни Бэйл фантастик тарзда ўтказди ва 48 ўйинда 4200 дақиқа ҳаракат қилди. Ўтган мавсум футболчининг статистикаси шунинг ярмига тенг бўлди. Бу мавсум эса рақамлар янада пасайиб кетди.

2016 йилнинг январида ва шу йилнинг ноябрида Бэйл икки жиддий жароҳат билан нисбатан узроқроқ муддатга сафдан чиқди. Оёқнинг болдир қисми жароҳатларнинг тенг ярмини ўзида мужассам этди, шунингдек, сон қисмидаги муаммолар ҳам тез-тез кўзга ташланди. Демак, болдир бақувват тана оғирлигидан азият чекаётган бўлиши мумкин.

Маълум бўлишича, бу Бэйлнинг энг оғир йиллари эмас. Ҳақиқий муаммо унинг 16 ёшидаёқ намоён бўлганди.

«Болалигимда жуда кичкина эдим. 15 ёшимдан эса жуда тез ўсишни бошладим. Бунинг оқибатида белимда қаттиқ оғриқлар пайдо бўла бошлади. Менинг суюкларим оғирлигимга нисбатан жуда катта эди» - деди Гарет Бэйл.

Бэйлни кашф қилган скаут Род Раддик ҳам футболчи 15 ёшидан кейинги уч йилини қандай азобларда ўтказгани ҳақида айтиб берганди. Белдаги оғриқлар сабаб Бэйл кўп машғулотларни ўтказиб юборди. «Саутгемптон» эса барчасига сабр қилди. Мураббийлар Гарет билан шартомани узайтириш шарт эмас деб ҳисоблашни ҳам бошлаганди. Аммо «Норвич»га қарши ҳал қилувчи ўйинда уэльслик ўзини фақат яхши томондан кўрсатди ва ота-онасига ҳам, мураббийларга ҳам футбол учун кераклигини исботлай олди.

Бэйл «Тоттенҳэм»да порлади. Бунда унга Ҳарри Реднапп катта ёрдам берганди.

«Унинг энг катта муаммоси бора-бора забардаст ўйинчига айланиб олишида эди. Машғулотлар вақтида у арзимаган тўқнашувлардан кейин ҳам ерга ётиб олар, шифокорлар унга қараб чопарди. Вақт ўтиб мен докторларни югуришдан тўхтатдим: «Унга эътибор қилманг, ўзи кўтарилсин». Шундан кейин Бэйл камроқ йиқилишни бошлади.

Агар сен яхши футболчи бўлсанг, оёғингга тинимсиз тепишларига кўникишинг керак. Бундан қутулишнинг ягона йўли — оёқларни кесиб ташлаш. Бэйлнинг қадди-қомати биринчи вариантга рози бўлиш имконини берарди.

Вақт ўтиб, Бэйл шундай деганди: «Энди зарбалар менга оғриқ бераётганини билдириб қўйишни истамайман».

Ҳозир Гарет ўша оғриқларни кўрсатмасликка интилади. Шундай бўлса-да, биз ичидан нималар ўтаётганини кўриб, билиб турамиз» - деди Ҳарри Реднапп.

Бэйл катта мақсадлар сари йўлда майда нарсалар бўлмайди деб ҳисоблайдиганлар хилидан. У Роналдунинг босимига дош бериш учун ўз вақтида руҳшунос қабулига ҳам ёзилганди. У ҳозир 27 ёшда ва ҳаммаси ҳали олдинда эканига ишонади. Мадрид клуби бир сония ҳам кутишни истамаса-да, Бэйл сабр билан ҳаммасига бардош бериши керак.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:57, 28.04.2017.
Ўқилди: 5381 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.