Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Олий лига. "Машъал" - "Бунёдкор" (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун «Машъал» Олий лиганинг 8-турида, Муборакда «Бунёдкор» жамоасига қарши майдонга тушади.

Жамоаларнинг ўтган мавсумда бўлиб ўтган ҳар икки баҳсида ҳам ғолиб номи аниқланмаган ва дуранг натижалар қайд этилган, бугун бўладиган баҳс эса шубҳасиз шиддатли ўтиши аниқ. Ўйин соат 17:30да бошланади/

Ушбу жамоалар шу кунга қадар ўзаро 18 марта куч синашган. Натижалар “Бунёдкор”нинг яққол устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 15 та баҳсда ғалаба қозонишган. “Машъал” ҳисобида битта ғалаба бор. 2 бор кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 37-5, “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 48 очкони қўлга киритган бўлса, “Машъал”да бу кўрсаткич ҳозирча 6 бўлиб турибди.

“Бунёдкор”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1. “Машъал”нинг ягона ғалабаси 3:2 га тенг.

Ўтган мавсум «Газчилар» «Бунёдкор» билан ҳар икки баҳсда очко олишга эришган. Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки баҳсда ҳисоб очилмаган (0:0), Муборакда кечган баҳсда яна ҳисоб дуранг билан якунланган (1:1).

Муборакда ўтган барча учрашувлар:

14.08.2016 «Машъал» – «Бунёдкор» 1:1
30.09.2015 «Машъал» – «Бунёдкор» 3:2
23.03.2014 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
21.11.2012 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
07.03.2011 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
05.08.2010 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
12.11.2009 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:1
11.09.2008 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:2
14.04.2007 «Машъал» – «Бунёдкор» 0:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда “қалдирғочлар” 14та гол уришган 12 ўйинда ғалаба қозонишган ва бир марта мағлубиятга учраган ва
1 бор уранг қайд этган. "Машъал" ўз майдонида 4 марта гол уриб, 1 ўйинда ғалаба қозонган.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 11:23, 28.04.2017.
Ўқилди: 2748 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3972]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2489]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2480]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2354]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2294]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2137]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2102]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2057]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2008]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1765]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик