Олий лиганинг 8-турида «Қўқон-1912» сафарда «Шўртан» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини ишғол этди. 21-дақиқада мезбонлар Элдор Бойматовнинг зарбасидан сўнг, пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди.
33-дақиқада меҳмонлар иккинчи марта ғузорликлар дарвозасини аниқ нишонга олишди. Гол муаллифи Филип Райевац бўлди. У индивидуал маҳоратини намойиш этган ҳолда, бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтиб, дарвозабонни доғда қолдирди.
Биринчи бўлим якунида қўқонликлар учинчи марта “Шўртан” посбонини ожиз қолдиришди. Бу сафар Жавоҳир Сидиқов ўзини кўрсатди ва дарвозабоннинг хатосидан сўнг, тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.
77-дақиқада Отабек Нарзуллаев тахминан 22-23 метрлардан кучли зарба йўллаб, жуда чиройли гол урди ва ҳисобни қисқартирди.
Аммо, ўйин якунига қадар ҳимояда ишончли тўп сурган қўқонликлар ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиб, Ғузордан ғалаба билан қайишди.
Олий лига, 8-тур
«Шўртан» (Ғузор) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 2:3 (1:3)
Голлар: Элдор Бойматов 22 пенальти, Отабек Нарзуллаев 75. – Суҳроб Бердиев 4, Филип Райевац 34, Жавоҳир Сидиқов 45.
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.
“Шўртан”: 1. Элдор Тожибоев, 3. Азиз Ғуломхўжаев (17.Ғулом Раҳмонов-46), 4. Жамол Отақулов, 7. Олимжон Каримов, 11. Зафар Полвонов, 14. Умарбек Эшмуродов, 15. Обид Жўрабоев, 18. Элдор Бойматов, 19. Маъруфхон Муродов (29. Қадамбой Нурметов-46), 27. Сардор Собирхўжаев, 77. Отабек Нарзуллаев.
Захира: 25. Алибек Туропов, 2. Саидкомил Акбаров, 10. Александр Пищур, 22. Сирож Ҳамроев, 88. Акмал Холматов.
“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носирбек Отқўзиев (97. Ойбек Рустамов-60), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 24. Иброҳим Раҳимов, 55. Дарко Гожкович (7. Жамшид Ҳасанов-66), 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац (11. Андрей Сидоров-81).
Захира: 12. Азиз Ашуров, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 26. Акмал Холмуродов.