"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 35-турида "Эспаньол" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:0) фикрларини билдирди.
"Биринчи бўлимда кўримсиз ўйин кўрсатган бўлсакда, "Эспаньол"ни қийнаб қўйдик. Биз юқори тезликда ўйнашимиз кераклигини билардик, чунки, рақиб одатий таркиби билан ўйнади, бизда эса кўп ўйинчилар ўтган турда дм олишган эди. Иккинчи бўлимда "Эспаньол" бундай темпга дош бера олмади ва хато қила бошлади.
Олдимиздан аниқ вазифалар турибди - примера ва Кубок ва биз бунинг учун бор кучимизни ишга соламиз. Биз бунга муносибмиз.
Суареснинг голсиз серияси мени ташвишга солмаган эди, чунки у бизга гол ургандан кўра фойдалироқ бўлаётган эди. Албатта, ҳужумчи учун гол муҳим. Янада муҳимроғи, голлар ва Суарес - синонимлардир.
Дерби фаол ўтди ҳақиқий футбол кўрдик", - дейди Энрике.