"Лестер Сити" бош мураббийи Крэйг Шекспир АПЛнинг 35-турида "Вест Бромвич" устидан сафардаги ғалабадан сўнг (1:0) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Лестер" лигани тарк тиш хавфидан қутилди дея олмайман. Аммо албатта, бу борада яна бир катта қадам қўйдик. Бугун қийин ўйин бўлишини билардик, бу ҳақиқий футбол бўлди. Биринчи гол ҳаммасини ҳал қилди, ҳисобни биз очганимиздан жуда хурсандман. Шундан сўнг ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик ва қарши ҳужумни пойладик. БУ муҳим ғалаба бўлди", - дейди Шекспир.