«Милан» клуби «Наполи» ҳимоячиси Фавзи Ғуломни қўлга киритмоқчи.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, жазоирлик 26 ёшли футболчи «россонери» таркибига келиб қўшилиши мумкин ва бу борадаги музокаралар бошланиб кетган. Унинг «Наполи» билан имзолаган шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ, Ғулом билан ПСЖ, "Челси" ва "Бавария" клублари ҳам қизиққан эди.