«Динамо» - «Сўғдиёна» (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Олег Тюлькин ҳам ўйин борасида тўхталди.
- «Сўғдиёна» билан баҳс жуда оғир, жиддий курашлар остида ўтишини билардик. Чунки, Жиззах жамоаси ҳам биз сингари кучли иштиёқ билан тўп сурувчи курашувчан жамоа саналади. Ўйин давомида устунликка эришган бўлсакда, ғалабани рақибга топшириб қўйишимизга ҳам оз қолди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида мағлубиятдан қутилиб қолдик. Бугун фақат ғалабани кўзлаган эдик, аммо бир очко билан чекландик. Хатолар устида ишлаймиз. Амиржон Сафаров захирадан майдонга тушиб «дубл»га эришди. Ёш ҳужумчи ўзига билдирилган ишончни секин-аста оқламоқда. У ўз устида ишлашдан тўхтамаслиги лозим. Унинг ўсаётганлигини кўриб турибмиз. Кейинги баҳсларда ҳам унга имкон беришда давом этамиз» - дейди Олег Павлович.