«Монако» ҳимоячиси Камил Глик Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Ювентус»га қарши баҳслар ҳақида гапирди.
«Ювентус»га қарши ўйинлар оғир бўлади. «Монако» учун муҳими – ҳужумкор ўйиндир. «Ювентус» эса тартибли ҳимояланишга эътибор қаратади.
«Монако»га осон бўлмайди, ҳатто «Барселона» ҳам «Ювентус»га икки ўйинда ҳам гол уролмаган. Бироқ қандай қилиб ҳужум этишни ва ҳимояни хавфсиз ушлаб туришни биламиз.
Албатта «Ювентус» - фаворит. Ташаббус уларнинг қўлида бўлади. Биз рақибни яхшилаб ўрганишимиз лозим» - деди Глик La Gazzetta dello Sport хабарида.