Хитой терма жамоаси бош мураббийи Марчелло Липпи мавсум тугугач, "Интер" ва "Рома" клубларида мураббий алмашишини тахмин қилди.
"А сериясининг савияси яхши. Жадвалнинг қуйи қисмида ҳам яхши футбол ўйнайдиган жамаоалар бор. Масалан, "Кротоне". Муаммо шундаки, "Ювентус" ҳаммадан кучли.
Менимча, "Интер" яна мураббий алмаштирса керак, "Рома" ҳам шундай қилади. "Сассуоло" устози Эусебио Ди Франческо юқори ишга ўтиши мумкин. Ёзда Италияда кўп ўзгаришлар бўлади", - дейди Липпи.