Ўзбекистонлик боксчиларнинг ғалабалари билан якунига етган душанба кунги дастурда жами 38 та жанг бўлиб ўтди.
46 49 кг, 56 кг, 64 кг, 75 кг, ҳамда 91 кг вазн тоифасида сўнгги саралаш жангларида 19 нафар боксчи чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ушбу баҳсларда беш нафар ҳамюртимиз муваффақиятли иштирок этишди.
49 килограммгача бўлган вазнда рингга чиққан ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов чемпионатдаги юришини ғалаба билан бошлади. Уч раунд давом этган баҳсда терма жамоамиз вакили Шри Ланкадан ташриф буюрган Тиванка Паллеҳани мутлоқ устунлик билан мағлуб этди.
Муроджон Аҳмадалиев (56 кг) туркманистонлик Шодликмурод Муродов билан жанг ўтказди. Ҳамюртимизнинг устунлиги билан бошланган жангнинг биринчи раунддаёқ ўз ниҳоясига етди. Кетма-кет зарбаларни ўтказиб юборган туркманистонлик боксчи техник нокаутга учради.
64 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчи Иқболжон Холдоров Ҳиндистон вакили Ашишга қарши жанг олиб борди ва ишончли тарзда ғалаба қозонди.
75 килограмм вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримов Фаластин вакили Қосим Абудабаатни осонлик билан 35 сонияда таслим этилди. Санжар Турсунов (91 кг) эса жанубий кореялик Ҳёнкю Кимни мағлуб этди.