«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезус жамоадоши Серхио Агуэро билан асосий таркиб учун курашга тайёр эканини айтди.
«Жамоада асосий ҳужумчи ва захира ҳужумчиси бор. Ким яхшироқ машғулот ўтказса, у майдонга тушади. Натижада, жисомний ҳолати ҳам маромида бўлади.
Мен Агуэро билан кураш олиб бораман. Айни пайтда чарчоқ аломатларини ҳис қилмоқдаман. Афсуски, жароҳат туфайли бир қанча вақт ўйнамадим, аммо яна ўз савиямга қайтмоқчиман» - деди Жезус Daily Mail хабарида.