“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Люк Шоу мавсум якунига қадар сафдан чиқди. Эслатиб ўтамиз, футболчи жорий мавсумдаги иккинчи жароҳатини олди. The Telegraph нашрининг хабарига кўра, тиббий кўрик натижаси ижобий якунламаган бўлиб, Шоу 4 ҳафта майдонга туша олмаслиги аниқланган.
Эндиликда, Люк “Манчестер Юнайтед”нинг Англия чемпионатидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Аммо “МЮ” Европа Лигаси финалига йўл олса, ушбу ўйинларда қатнашиши мумкин.