«Бавария» яримҳимоячиси Кингсли Коман фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
The Times хабарига кўра, «Ман Сити» ўтган ҳафтада футболчининг вакиллари билан музокара ўтказган.
«Бавария» бундан хабардор ва футболчини 40-50 млн фунт эвазига сотиб юборишни кўзламоқда. Айни пайтда бош мураббий Карло Анчелотти унинг хизматига қизиқиш билдирмаган.