«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ФИФА ташкилотига ташриф буюрмайди.
Аввалроқ, футболчи ҳакамни ҳақорат қилгани учун 4 ўйинга дисквалификация қилинганди. Шундан сўнг Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) бу қарор юзасидан апелляция берган эди.
ФИФА бу апелляцияни 4 май куни кўриб чиқиш учун кенгаш чақирмоқда, аммо Месси тақвимнинг тиғизлиги туфайли унда иштирок этолмайди. Бироқ видеоалоқа орқали барча саволларга жавоб беради.