Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яқин орада «Барселона» аъзосига айланса ажабмас.
Испаниянинг Sport ахборот агентлиги хабарларига кўра, Коутиньонинг агенти Киа Журабчан «кўк-анорранглилар» билан трансфер бўйича музокараларни бошлаган.
Шунингдек, «Ливерпуль» устози Юрген Клопп ҳам футболчини жамоасида сақлаб қолиш учун барча ишни қилишга тайёрлиги айтилмоқда.