«Ливерпуль» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн «Челси» раҳбарияти томонидан олиб борилаётган трансфер сиёсатини яна бир бора мақтаб, ўз ҳайратини яширмади. Хабарингиз бор, албатта, «кўклар» қишда бразилиялик ярим ҳимоячи Оскарни нақ 60 млн. еврога пуллашди.
Инглизлар бош жамоасида ёрқин из қолдирган Майкл бу ҳолатни Twitterдаги шахсий саҳифасида қуйидагича изоҳлаганди: «Қо-йилман. «Челси» вакиллари бундай самарали бизнесни қандай уддалаш-япти? Клуб шундай даражадаги трансферга қўл уриши мумкинлигини ҳеч қачон ўйламагандим. Қаранг, лондонликлар футболчиларни битта муайян нархда сотиб олиб, уларни икки ҳисса қимматига пуллашяпти». «Советский спорт» нашри унинг нақадар ҳақ эканлигини англатиш мақсадида Лондон клуби тарихидаги энг фойдали келишувларни эсга олди.
Арьен Роббен
Англия клуби Голландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши футболчилардан бирини 2004 йили сотиб олди. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг АПЛга йўл олиши учун ПСВга 22 млн. евро тўланди. Арьен гарчи жароҳат сабаб, мавсум бошида майдонга тушолмаган бўлсада, янги жамоадаги илк йил давомида бинойидек таассурот қолдирди. Хусусан, «Челси» таркибидаги дебют ўйини - («Эвертон»га қарши)да энг яхши футболчи мақомини олган голланд кейинчалик АПЛ бўйича ой лауреатига айланди. Умуман олганда, Роббен Лондон жамоасининг жами 104та ўйинида қатнашиб, 18та гол урди ва яна 24та самарали «пас»га муаллифлик қилди. 2007 йилга келиб, лондонликлар уни «Реал»га сотишди - трансфер нархи 36 млн. еврони ташкил этди. Арьен яна 2 йилдан кейин Мюнхен «Бавария»си вакилига айланди ва ҳануз бундеслига грандида муҳим ролга эга. Айтганча, «Реал» унинг учун 24 млн. евро олганди.
Харид нархи: 24 млн. евро
Сотилган нархи: 36 млн. евро
Ўртадаги фарқ: +12 млн. евро
Хуан Мата
Ушбу ярим ҳимоячи ҳеч қачон Испания миллий жамоасининг асосий футболчилари қаторига қўшилган эмас. Эҳтимол, бу борада Хуаннинг шунчаки, омади юришмагандир. Ахир у «Қизил фурия» сафидаги фаолиятини бошлаган пайт Хави ва Андрес Иньеста каби аслар чинакамига нур сочишаётганди. Муҳими шуки, бу ҳолат Матанинг Англия чемпионатида энг яхши футболчилардан бирига айланишига халақит бермади. Испан йигити «Челси» сафига 2011 йили «Валенсия»дан ўтганди - 26 млн. евро эвазига. «Стэмфорд Бриж»да 3 йил тўп сурганидан кейин эса «кўклар» билан хайрлашишига тўғри келди. Бу «Реал»дан қайтган Жозе Моуриньонинг истаги эди. Энг асосийси, «аристократлар» футболчи трансфери учун «Манчестер Юнайтед»дан 44 млн. евро санаб олишди. Мана, Мата охирги 3 йилдан буён «Юнайтед»да барқарор ўйнамоқда. Унинг «Челси»даги статистикаси эса шунчаки, зўр - 135та ўйин, 46та гол ва 52та самарали «пас».
Харид нархи: 26 млн. евро
Сотилган нархи: 44 млн. евро
Ўртадаги фарқ: +18 млн. евро
Андре Шюррле
Иқтидорли ярим ҳимоячи|ҳужумчи 2013 йили «Челси» либосига бурканди. Лондон клуби унинг трансфери учун «Байер» (Леверкузен)га 22 млн. евро тўлади. Бироқ Германия терма жамоаси вакили минг уринсада, бошланғич таркибга киролмади. Чунончи, бу йўлдаги рақобатда кимсан Эден Азардан устун келиши талаб этиларди. Боз устига, унинг бошига ҳам Мата қисмати тушди. Яъни жаноб Моуриньонинг режаларида Шюрр-лега ҳам жой топилмади. Шунга қарамай, «кўклар» бу футболчи билан хайрлашишда фойда кўришди. Аниқроғи, уни 2015 йили 32 млн. еврога пуллашди. Ваҳоланки, Андре «Стэмфорд»да ҳеч қачон асосий таркиб ўйинчиси бўлган эмасди. Рақамларда ифода этсак, немис йигити 2 йил давомида «Челси»нинг 65та ўйинида иштирок этиб, 14та гол урган ва 3тасига ҳаммуаллифлик қилганди.
Харид нархи: 23 млн. евро
Сотилган нархи: 32 млн. евро
Ўртадаги фарқ: +9 млн. евро
Ромелу Лукаку
«Челси» ҳозирда 2015 йили ёш ҳужумчи Ромелу Лукаку билан хайрлашгани туфайли роса афсусланаётган бўлса, ажабмас. Ахир айни пайт «Эвертон» учун тинмай гол ураётган Бельгия терма жамоаси вакили энг сара грандлар эътиборида турибди - «Ювентус», «Бавария», «Атлетико»... Умуман, кўплаб катта клубларнинг бельгиялик голеадор ўйинларини диққат билан кузатаётганига шубҳа йўқ. Лукакунинг ҳамон «Эвертон»да ўйнаётгани фақат ва фақат катта трансфер нархи билан боғлиқ. Англия ОАВ аввалроқ Ливерпуль клуби ўз ҳужумчиси учун тахминан 60 млн. евро сўраётгани хусусида хабар берганди. Охирги маҳсулдор ўйинлари ва талабнинг кучайиб бораётгани самараси ўлароқ, унинг баҳосини янада оширган бўлсалар керак. Эслатиш жоиз, Лукаку ҳам клубдан Моуриньо хоҳишига кўра, ҳайдалган эди. Тўғрироғи, лондонликлар