Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Олий лига. “Қўқон-1912” – “Пахтакор” (превью)

Баҳо:
+ | -

Шанба куни “Қўқон-1912” жамоаси Олий лига 9-тур доирасида ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Ушбу ўйинга доир статистик маълумотлар билан танишинг

Ўзаро ўйинлар

“Пахтакор” ва “Қўқон-1912” олий лигада шу кунга қадар 22 марта тўқнаш келишган. Тошкент клуби 13 марта ғолиб бўлган, 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Қўқонликлар ҳисобида 5 та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбатида ҳам “Пахтакор” олдинда – 64:34. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 43, “Қўқон-1912” 19 очкони қўлга киритган.

Ўтган йил иккинчи даврда Қўқонда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Қўқонда ўтган сўнгги беш учрашув:
08.08.2016 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:1
05.07.2015 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:2
02.11.2003 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2
04.06.2002 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 1:3
21.05.2000 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 2:1
13.04.1999 «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Қўқонда ўтган ўйинларида жамоамиз 4 бор зафар қучган. Тўртта баҳсда ғолиб номини аниқлашнинг имкони бўлмаган. Қўқонда ўтган охирги 8 та ўйинда камида 3 тадан гол урилган.

Ўйин ҳакамлари

6 май куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувини Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлишди.

Эслатиб ўтиш жоизки, ушбу ҳакам ўтган мавсумда жамоамиз иштирокидаги битта учрашувда ишлаган.

Олий лига
9-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Жалимов (Тошкент вил.)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Бошланиш вақтлари
Шанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказиладиган учрашув соат 17:00да бошланиши белгиланган. 5 май куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Ушбу баҳс 16:00да бошланади.

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:43, 04.05.2017.
Ўқилди: 2416 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик