Билбаонинг «Атлетик» клуби дарвозабони Горка Ираисос мавсум охирида футболчилик фаолиятига нуқта қўяди. Бу ҳақида клуб президенти Жозу Уррутия маълум қилди.
«Янги мавсумда Ираисосни дарвозамизда кўрмаймиз. У фаолиятини якунлашини хоҳламоқда ва буни менга маълум қилди.
Мен унга жамоамиздаги 10 йил учун миннатдорчилик билдираман. У ўзининг шунча вақтини бизнинг клубга сарф қилди» - дейди «Атлетик» президенти.