Кириш Регистрация

Испания прокуратураси Неймарнинг икки йилга қамалишини талаб қилди

Баҳо:
+-1 | -

Испания суди Бразилия терма жамоаси ва «Барселона» ҳужумчиси Неймар устидан янги жиноий иш очди.

Meridiano хабарига кўра, футболчи ўз трансфери билан боғлиқ фирибгарликда айбланмоқда. Энди Неймар, унинг отаси ва янги очилган далилларга кўра, «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу билан собиқ президент Сандро Россел ҳам суд олдида жавоб берадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг 40% трансфер ҳуқуқига эгалик қилган DIS инвестиция компанияси раҳбарияти уни жазоланишини талаб қилмоқда. Гап шундаки, 2013 йилда Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфер қилинишида, компания ўзига тегишли улушни ололмаган. Дастлаб, Неймарнинг трансфер нархи 57 млн евро деб эълон қилинган, кейинроқ эса, бу нарх кескин камайтириб кўрсатилгани аниқланган. Айни пайтда, «Барселона», «Сантос» ва Неймарнинг отасига тегишли компания фирибгарликда айбланмоқда.

Бу ишни олиб бораётган Испания прокуратураси Неймарни 10 млн евро жаримага тортиб, 2 йилгача қамалишини талаб қилган. Аммо, иш билан таниш манбалардан бирининг маълумотига кўра, «Барселона» ва «Сантос» 15 млн евро жаримага тортилиб, Неймар шартли равишда жазоланиши мумкин.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 19:12, 04.05.2017.
Ўқилди: 12874 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [9833]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5649]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4497]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4216]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3934]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3149]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3006]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2170]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2030]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.