Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Футбол дўстлик учун" лойиҳаси вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси ишчи гуруҳи вакиллари билан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

ФИФА ва футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори — “Газпром” компаниясининг “Футбол дўстлик учун” халқаро болалар лойиҳаси шу йил 26 июнь кунидан бошлаб 3 июль кунигача Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтадиган бешинчи мавсуми старт олганини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.

4 май куни “Футбол дўстлик учун” ташкилий қўмитасининг ишчи гуруҳи Тошкентга ташриф буюрди. Бугун эса, “Бунёдкор” стадионининг анжуманлар залида лойиҳа вакиллари ва лойиҳа ишчи гуруҳи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда лойиҳа вакиллари, ишчи гуруҳ, жумладан лойиҳа бош директори Амина Конурбаева, лойиҳа матбут маркази раҳбари Анастасия Лялькина, ЎФФ техник директори Шавкат Имомов ва бўлажак лойиҳада иштирок этадиган ёш дарвозабон Илёс Аҳмедов қатнашди.

Лойиҳа ишчи гуруҳи раҳбари ва ЎФФ техник директори Шавкат Имомов Ўзбекистон ҳам эндиликда ушбу лойиҳа иштирокчисига айлангани катта ютуқ эканини таъкидлади: “Бизнинг ушбу лойиҳа иштирокчисига айланганимиз катта ютуқ. Ушбу лойиҳада биздан дарвозабон иштирок этиши қуръага кўра маълум бўлгач, биз бутун Ўзбекистондан ушбу амплуада энг яхшиларини аниқладик. Махсус ишчи гуруҳи тузилди ва барча минтақалардан энг яхшиларни аниқлаш учун ўзига хос кичик имтиҳон ўтказдик. Экспертлар барча минтақалардан энг яхши дарвозабонларни аниқлашди ва улардан етти нафарини финал босқичи учун Тошкентга таклиф қилдик. Якуний босқичда махсус ишчи гуруҳи ёш дарвозабонларни инглиз тилидан билимларини синаб кўрди. Шунингдек, махсус матбуот анжумани ўтказилди ва у инглиз тилида олиб борилди. Якунда, барча имтиҳонларни муваффақиятли топширган Локомотив футбол клуби академияси тарбияланувчиси Илёс Аҳмедов ғолиб деб топилди ва айнан у лойиҳада Ўзбекистон номидан иштирок этади”.

“Футбол дўстлик учун лойиҳаси” Марказий Осиё ҳамда Кавказбўйи мамлакатлари бўйича бош директори Амина Конурбаева лойиҳа ҳақида ўз фикрини билдирди ва бу лойиҳа болалар футболини ривожлантириш учун катта қадам эканини айтди: “Ушбу лойиҳага бефарқ эмаслигингиздан хурсандмиз. Ўзбекистон ҳам эндиликда, мазкур лойиҳа иштирокчиси ва аъзоси. Ўзбекистон ушбу лойиҳада илк бор қатнашади. Буни анчадан бери режалаштираётган эдик. Умуман олганда, Ўзбекистонда болалар футболига берилаётган эътибор юқори даражада эканлигидан хурсандман. Танловда жуда кўп истеъдодлар иштирок этди ва бу мамлакатда болалар футболига эътибор жуда юқори эканлигига исботдир. Аввалроқ, лойиҳага глобал қуръа ташланди ва унда Ўзбекистондан дарвозабон иштирок этиши маълум бўлди. Ушбу лойиҳа орқали дўстлик, фахр, тенг ҳуқуқлилик ва бахт каби фазилатларни дунёга ёишни режа қилганмиз. Лойиҳада 64та давлатдан 8та жамоа иштирок этади. Ўзбекистонлик футболчи “Яшил дўстлик” жамоасида АҚШ, Финляндия, Сербия, Япония ва Норвегиядан ташриф буюрган футболчилар билан бир жамоада иштирок этади. Таъкидлаш жоиз, футболчилар ушбу лойиҳа орқали бир қатор бошқа мамлакатдан ташриф буюрган футболчилар билан дўстлашиш, фикр алмашиш, шунингдек, дунёга машҳур футбол юлдузлари билан танишиш имконига эга бўлишади. Бу эса, ҳар қандай ёш футболчининг орзусидир”.

Анастасия Лялькина (Лойиҳа матбуот маркази раҳбари): “Аввало, ташкилий масалаларда бизга жуда катта ёрдам берган ЎФФга раҳмат. Лойиҳада биринчи марта иштирок этаётгани ва бу борада бироз тажриба йўқлигига қарамай, ташкилий масалалар яхши савияда эканлиги хурсанд қилмоқда. Илёс Аҳмедов билан гаплашдим. У жуда шижоатли ва қувноқ бола. Умид қиламанки, у Ўзбекистон номини муносиб ҳимоя қилади”.

Илёс Аҳмедов: “Иложи борича кўпроқ тажриба орттиришни ва бошқа мамлакатдан келадиган футболчилар билан дўстлашишни истайман. Улар билан футбол ўйнаш ва ўзимни кўрсатишни истайман. Бу лойиҳада иштирок этиш ажойиб бўлса керак. У ерда муносиб ўйнашни мақсад қилганман”.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:22, 05.05.2017.
Ўқилди: 3080 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.