Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Бунёдкор” раҳбарлари ОАВ вакилларига таништирилди. (ВИДЕО)

Баҳо:
+ | -

Май ойининг биринчи ҳафтасида “Бунёдкор” ФК раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Бугун клуб бош директори Муроджон Алиев ва бош мураббий Миржалол Қосимов ОАВ вакиллари билан учрашди.

- Мавсум стартида қайд этилган қониқарсиз натижалар ўзгаришларни амалга оширишга ундади. Сергей Лушчан истеъфо ҳақида ариза ёзди. У кейинги фаолиятини “Бунёдкор” футбол мактабида давом эттирадиган бўлиб турибди. Бу клуб бой тарихга ва ёрқин анъаналарга эга. “Бунёдкор” ҳар қандай мусобақада иштирок этмасин, ўз олдига доимо юксак марраларни вазифа этиб қўйган ва қатор ғалабалари билан мухлислар қалбида ўчмас хотиралар билан қолган. Клубнинг аввалги мавқеини тиклаш мақсадида жамоага Миржалол Қўшоқович Қосимовни таклиф этдик. Уни қандай иқтидорли футболчи бўлганлиги ёки мураббий сифатида ўз қарашларига ва аниқ мақсад сари интилувчанлиги ҳақида ортиқча гапириб ўтириш шарт эмас. Қолаверса, “Бунёдкор”нинг энг ёрқин дамлари айнан Миржалол Қосимов билан боғлиқ. Жамоа олдига яна аввалги мавқеига қайтиш ва футболимиз ривожи йўлида рақобатни ошириш вазифаси қўйилган. Ҳомийларимиз жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишади. Бош мураббий ҳамда селекция хизмати вакиллари жамоани ғалабаларга ундай оладиган ҳамда таркибдаги ёш футболчилар тажрибаларини орттиришда фойдаси тегадиган янги маҳаллий ва хорижлик футболчиларни излашади. Афсуски, Ўзбекистон жамоаларига таклиф этилаётган легионер футболчиларнинг ҳаммаси хам маҳаллийлардан кучли эмас. Шу билан биргаликда футбол мактабимиздаги ишни янада кучайтирган ҳолда давом эттирамиз. Фаолият юритаётган ҳар бир мураббий ва мутахассиснинг ишини чуқур таҳлил қиламиз. Зарур бўлган бўғинларга янги мутахассисларни таклиф этамиз. Фурсатдан фойдаланиб, клуб раҳбарияти номидан илтимос қилиб қолардимки, жамоамиз иштирокидаги учрашувларга келиб, бизларни қўллаб-қувватланг. Ўз навбатида биз ҳам ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз, - дейди Муроджон Алиев.

- Барчангизга маълумки, “Бунёдкор” мен учун бегона жамоа эмас. Бунгача жамоага устозлик қилган Сергей Лушчанга ёшларни тарбиялашда кўрсатган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдириб ўтмоқчи эдим. Унинг кейинги фаолиятига омад тилайман. Мураббийларнинг қисмати шундай бўлади: футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Ортда қолган икки йил давомида соғлигимни тиклаб олдим, клубларимиз ва терма жамоаларимиз иштирокидаги учрашувларни кузатдим. Ҳозирги қийин ҳолатда ОАВ вакилларидан жамоамиз футболчиларига далда бўлиб, уларни қўллаб-қувватлашларини илтимос қилиб қолардим. Сир эмаски, бугунги кунда деярли ҳамма интернет сайтлари ва газеталарни ўқишади, телевизор кўришади ёки радио эшитишади. Келаётган душанба куни жамоамиз Осиё Чемпионлар лигаси 6-тур учрашувини ўтказади. Шундан сўнг, бор эътиборимизни ички мусобақаларга қаратамиз. Тўғрисини айтганда, жамоа ичидаги ҳолатдан хабардор эмасман. Шак-шубҳасиз, таркибимизда иқтидорли ёшлар кўп ва улар футбол ўйнашни билишади. Бироқ ҳар бир чизиқда ёшларни ўзлари билан эргаштира оладиган ва ғалабалар сари етаклайдиган маҳоратли футболчиларга эҳтиёжимиз бор. Танаффусгача ҳозирги таркиб билан ишлашга мажбурмиз. Кейин эса таркиб албатта кучайтирилади. Эсимда, 2012 йилда мавсум якунланишига 5-6 тур қолганида таъқибчиларимиздан етти очко олдинда эдик. Бироқ якунда ғолибликни “Пахтакор” клуби қўлга киритган эди. Шу боисдан ҳам айта оламанки, футболда кутилмаган натижалар бўлиб туради. Чемпионлар лигасига бериладиган йўлланмаларнинг бирини қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз - дейди Миржалол Қосимов.

Қайд этиш керакки, “Бунёдкор”нинг янги мураббийлар штаби ишга тўлиқ ҳолатда кейинги ҳафтадан киришадилар. Миржалол Қосимов ва унинг ёрдамчиларига “Ал-Айн” билан бўладиган сафар ўйинига бир куннинг ўзидаёқ хорижга чиқиш визасини расмийлаштиришнинг имкони бўлмади. Эртага “Бунёдкор” БААга учиб кетади.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 17:11, 05.05.2017.
Ўқилди: 4654 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.