Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси иккинчи учрашувда Грузия ёшларини йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+1 | -

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-18 ёшлар терма жамоаси Грузия U-18 ёшларини иккинчи ўртоқлик ўйинида 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон U-18 ёшлар терма жамоаси Грузияда йиғинда иштирок этмоқда. Мазкур йиғин давомида Александр Мочинов жамоаси Грузия ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишлари режалаштирилган эди. Терма жамоаларнинг дастлабки учрашувида Грузия U-18 терма жамоаси 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Иккала терма жамоанинг навбатдаги учрашувида эса Ўзбекистон ёшлари рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари ўтказилади.

Ўртоқлик учрашуви
Тбисили, Грузия
4 май.
Грузия U-18 – Ўзбекистон U-18 – 1:4
Голлар: И. Кенжабоев, Б. Асқаров, К. Саидазимов (пенальти), Ж. Абдусаломов.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 23:55, 05.05.2017.
Ўқилди: 4640 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик