Мессининг отаси ва агенти Хорхе «Барселона» раҳбарияти билан янги шартнома борасида келишиб олди.
Marca хабарига кўра, жума куни кечқурун Хорхе Месси раҳбарият билан янги музокарани ўтказган.
Унга кўра, футболчининг маоши ва мукофот пуллари тўғрисидаги асосий бандлар бўйича келишувга эришилган.
Бошқа кичик бандлар тез орада ҳал қилинади ва бу ҳақда матбуотда эълон қилинади. Эслатиб ўтамиз, футболчининг амалдаги шартномаси 2018 йил ёзида ниҳоясига етади.